«сўх тумани» тегли мақолалар


Ўзбек-қирғиз чегарасидаги аварияда 9 киши ҳалок бўлди
21 май 2022, 18:31

Ўзбек-қирғиз чегарасидаги аварияда 9 киши ҳалок бўлди

Ўзбек-қирғиз чегарасида йирик ЙТҲ содир бўлди. Бульдозер ортилган автотрейлер ҳайдовчиси чегара ўтказиш пунктида турган 12 та автомобилга бориб урилди. ИИВ 9 киши ҳалок бўлганини маълум қилди.

Сўх аэропортига синов парвози амалга оширилди
1 ноябр 2021, 17:10

Сўх аэропортига синов парвози амалга оширилди

Фарғона халқаро аэропортидан Сўх туманидаги янги аэропортга дастлабки синов парвози амалга оширилди. Humo Air авиакомпаниясига қарашли лайнер парвози 40 дақиқани ташкил қилди.

Сўх аэропорти тез кунларда фойдаланишга топширилади
18 октябр 2021, 11:59

Сўх аэропорти тез кунларда фойдаланишга топширилади

Фарғона вилояти ҳокими Сўх туманида қурилиш ишлари якунланаётган янги аэропортни бориб кўрди. 7 гектар майдонда жойлашган аэродром лойиҳаси аввалига 12 млрд сўмга баҳоланган эди, қурилиш якуни бўйича бюджетдан 6,8 млрд сўм ажратилгани айтилмоқда.

Ўзбекистон ва Қирғизистон баҳсли чегара ҳудудларини хатловдан ўтказишга келишиб олишди
26 март 2021, 16:31

Ўзбекистон ва Қирғизистон баҳсли чегара ҳудудларини хатловдан ўтказишга келишиб олишди

Қирғиз-ўзбек чегараларидаги барча баҳсли ҳудудлар ҳал қилинди, дея таъкидлади Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев. Унинг айтишича, икки мамлакат делегациялари Тошкентда бу тўғрисида келишувга эришган. Томонларнинг қандай шартлар асосида келишувга эришгани ҳам маълум қилинди.

«Сўх воқеалари» иштирокчиларига нисбатан суд ҳукми ўқилди
18 март 2021, 16:32

«Сўх воқеалари» иштирокчиларига нисбатан суд ҳукми ўқилди

Фарғона вилоят судида 22 нафар «Сўх воқеалари» иштирокчиларига нисбатан суд жараёни якунига етиб, суд ҳукми ўқилди. Уларнинг барчаси Жиноят кодексининг 244-моддаси (оммавий тартибсизликлар) бўйича айбдор деб топилиб, 5, 4 ва 2 йилгача муддатга озодликдан маҳрум этиш ҳамда озодликни чеклаш жазолари тайинланди.

Ўзбекистон ва Кирғизистон чегара масалаларини уч ой ичида ҳал қилиш ниятида — Шавкат Мирзиёев
11 март 2021, 23:29

Ўзбекистон ва Кирғизистон чегара масалаларини уч ой ичида ҳал қилиш ниятида — Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон ва Кирғизистон давлат чегарасини делимитация қилиш масалаларини уч ой ичида ҳал этиш белгиланмоқда, дея баёнот берди Шавкат Мирзиёев. «Одамлар [ечимини] кутаётган баъзи масалаларни биз яқин келажакда аниқ ҳал этамиз. Бюрократиясиз, фуқароларимизга қулай ва яхшироқ бўлиши учун жиддий масъулиятни ўз зиммамизга олишга қарор қилдик», — дея таъкидлади давлат раҳбари.

Сўхда аэродром қурилиши бошланди
8 феврал 2021, 12:44

Сўхда аэродром қурилиши бошланди

Фарғона вилоятининг Сўх туманида аэродром қурилиши бошланди. 4,5 гектар ер майдонида қуриладиган аэродромнинг учиш ва қўниш майдончаси 650 метр узунликка эга бўлади. Лойиҳа қиймати 12 млрд сўмга баҳоланган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг